FGF21 ВА АДИПОНЕКТИН ОКСИЛЛАРИНИНГ ДИСРЕГУЛЯЦИЯСИНИ ОҒИР СЕМИЗЛИКДА ВА ЖИГАРНИНГ МЕТАБОЛИК АССОЦИРЛАНГАН ЁГЛИ КАСАЛЛИГИГА ЧАЛИНГАН БЕМОРЛАРДА ЎРГАНИШ

Authors

  • Ш.Г.Матрзаева Author

Keywords:

адипоз тўқима–жигар оси; холин метаболизми; органлараро алоқа; MASLD; MASH; микробиота; органокинлар; FGF21; адипонектин

Abstract

Оғир семизлик ва жигарнинг метаболик ассоцирланган ёгли касаллигига (MASLD) билан оғриган беморларда органокинлар (орган гормонлари) орқали органлараро алоқа бузилиши муаммоси тобора долзарб бўлиб бормоқда. Ушбу тадқиқотда 923 нафар оғир семизликка чалинган ва биопсия орқали тасдиқланган метаболик дисфункцияга боғлиқ стеатотик жигар касаллиги (MASLD) ёки стеатогепатит (MASH) билан оғриган беморларда FGF19, FGF21, адипонектин, галектин-3, ирисин, лептин ва холин метаболитлари каби органокинларнинг қондаги даражалари ўрганилди. Назорат гуруҳи билан солиштирилганда, MASLD/MASH беморларида FGF19, холин ва триметиламин (TMA) даражалари паст, FGF21, галектин-3, ирисин ва лептин даражалари эса юқори бўлгани аниқланди. Жинсга боғлиқ ўзгаришлар, айниқса, лептин ва адипонектинда кузатилди. Тarmoқ таҳлили органокинлар ўртасидаги мураккаб ўзаро боғлиқликни кўрсатди, бироқ FGF21–адипонектин оси (axis) нинг дисрегуляцияси жигар зарарининг илғор босқичлари билан боғлиқ экани аниқланди. Ушбу катта когорта ва ҳар томонлама органокин профили жигар касаллигида тизимли метаболик ўзгаришларни тушунишга ва янги терапевтик йўналишларни аниқлашга ёрдам беради.

Downloads

Published

2026-05-01

How to Cite

Ш.Г.Матрзаева. (2026). FGF21 ВА АДИПОНЕКТИН ОКСИЛЛАРИНИНГ ДИСРЕГУЛЯЦИЯСИНИ ОҒИР СЕМИЗЛИКДА ВА ЖИГАРНИНГ МЕТАБОЛИК АССОЦИРЛАНГАН ЁГЛИ КАСАЛЛИГИГА ЧАЛИНГАН БЕМОРЛАРДА ЎРГАНИШ. UNIVERSAL JOURNAL OF MEDICAL AND NATURAL SCIENCES, 4(35), 119-121. https://sr-journals.org/index.php/UJMANS/article/view/1468