Геморрагик инсультда қайта инсульт ва ноқулай клиник оқибатларнинг прогностик биомаркерлари: адабиётлар таҳлили

Authors

  • У.Д.Шодиев Тошкент давлат тиббиёт университети Неврология ва тиббий психология кафедраси ассистенти,т.ф.н. Author
  • Г.С.Рахимбаева Тошкент давлат тиббиёт университети Неврология ва тиббий психология кафедраси мудири, т.ф.д.,проф. Author

Keywords:

Геморрагик инсульт, биомаркерлар, цистатин С, MMP-9, фактор Ха, гомоцистеин прогнозлаш, қайталанувчи инсульт, нейронал шикастланиш, қон-мия тўсиғи, хавф стратификацияси

Abstract

Геморрагик инсульт (ГИ) юқори ўлим, ногиронлик ва қайталанувчи инсульт хавфи билан тавсифланувчи долзарб цереброваскуляр касалликлардан бири ҳисобланади. Гарчи инсульт ҳолатларининг асосий қисми ишемик турга тўғри келса-да, геморрагик инсульт клиник жиҳатдан оғир кечиши ва юқори леталлик даражаси билан ажралиб туради. Айниқса, паст ва ўрта даромадли мамлакатларда ГИ нинг тарқалиши ва ижтимоий-иқтисодий юки юқори бўлиб қолмоқда. Гематоманинг кенгайиши, иккиламчи мия шикастланиши ва қайталанувчи қон қуйилишлар нохуш клиник натижаларнинг асосий сабаблари ҳисобланади. Шу муносабат билан эрта прогнозлаш ва хавф стратификацияси муҳим аҳамият касб этади.Сўнгги йилларда цистатин С, MMP-9, фактор Ха, гомоцистеин каби биомаркерларнинг диагностик ва прогностик аҳамиятига қизиқиш ортиб бормоқда. Ушбу биомаркерлар нейронал шикастланиш, яллиғланиш жараёнлари ва қон-мия тўсиғи бузилишини акс эттириб, геморрагик инсульт оқибатлари ҳамда қайталаниш хавфини баҳолаш имконини беради. Ҳозирги вақтда ГИ учун универсал прогноз модели мавжуд эмаслиги мазкур йўналишда қўшимча тадқиқотлар ўтказиш зарурлигини кўрсатади.

Downloads

Published

2026-05-29

How to Cite

У.Д.Шодиев, & Г.С.Рахимбаева. (2026). Геморрагик инсультда қайта инсульт ва ноқулай клиник оқибатларнинг прогностик биомаркерлари: адабиётлар таҳлили. UNIVERSAL JOURNAL OF MEDICAL AND NATURAL SCIENCES, 4(36), 163-171. https://sr-journals.org/index.php/UJMANS/article/view/1793