ИНДИЙНИ СЕЛЕКТИВ ЧЎКТИРИШ УСУЛЛАРИНИ ТАХЛИЛИ
Keywords:
индий, селектив чиқариш, гидролиз, фосфат усули, пҲ даражаси, чўкма, экстрактсияAbstract
Ушбу тезисда индий металлини эритмалардан селектив чиқариб олиш усуллари батафсил кўриб чиқилган. Индийни бойитиш учун гидролитик чўкма, фосфатли моддалар, аммоний, калсий ва бошқа реагентлар асосида чиқариш технологиялари таклиф этилган. Тезисда индийни гидролиз, адсорбтсия ва ион алмашиниш механизмлари орқали ажратиб олиш усуллари ҳамда пҲ даражасининг аҳамияти тушунтирилган. Бундан ташқари, темир (III), маргимуш, рух ва бошқа металларнинг индий билан бирга чиқиши ва уларни камайтириш йўллари кўрсатилган. Фосфат усули индийни тўлиқ экстрактсия қилиш имконини беради, аммо ишлатиладиган кимёвий реагентлар ва шароитлар унинг саноатда қўлланилишига таъсир қилади. Тезисдаги маълумотлар индий металлини ажратиб олишнинг самарали усулларини ишлаб чиқиш учун долзарб масалаларни ечишга ёрдам беради